avatar
Куч
0.00
Рейтинг
+1.20

Мақолалар

DUNYOVIYLIK – DAHRIYLIK EMAS

Namangan muhandislik-qurilish institutida Farg’ona, Аndijon va Namangan viloyatlaridagi Oliy ta'lim muassasalarining Yoshlar bilan ishlash bo’yicha prorektorlari va Yoshlar bilan ishlash bo’yicha dekan o’rinbosarlari uchun “Dunyoviylik – dahriylik emas” nomli hamda boshqa diniy-ma'rifiy sohaga doir

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” ТАҲДИДЛАРИ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”  ТАҲДИДЛАРИ
Бугунги кунда глобаллашув жараёни сайёрамизнинг турли минтақаларига кутилмаган холда ўз таъсирини ўтказиб келмоқда чунки, инсоният ғоят чигал ва зиддиятли замонда яшаяпти. Бунинг устига, эзгу ғояларини турли ғаразли манфаатлар йўлида сохталаштиришга интилувчилар тобора

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Одамнинг маънавиятига таҳдид соладиган хавф-хатарлар ва улардан ўзини онгли равишда ҳимоя қилиш кўникмалари таълим-тарбия, ота-оналар ўгитлари, яхшилик ва ёмонликларни кўриши ва билиши жараёнида шакллана боради. Болага илк ёшидан бошлаб нима яхши, нима ёмон, уларга қандай муносабат билдириш керак, деган саволларга асосланган боғча, мактаб тарбияси, ундан кейин ижтимой тарбия йўлга қўйилсагина ҳар бир миллат соғлом, ишончли, мустаҳкам иммунитетга эга бўлади. Иммунитет эса ўз навбатида одамни тўғри йўлдан “озиш”дан, турли йўлларга адашиб, кейин пушаймон бўлишлардан, бахтсизликдан, миллатни эса – парокандаликдан, парчаланишлардан, синфий, маҳаллий ёки бошқа бўлинишлардан асраб

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ БАРПО ЭТИШДА ҲУҚУҚИЙ ВА АҲЛОҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ БАРПО ЭТИШДА ҲУҚУҚИЙ ВА АҲЛОҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Ижтимоий нормаларнинг моҳиятини билиш методикаси мураккаб ва кўпқиррали муаммолардан биридир. Шунинг учун ҳам мазкур муаммоларни турли жиҳатлари фақатгина фалсафа фани эмас, балки бошқа бир қатор фанлар, жумладан, ҳуқуқшунослик, ижтимоий психология, сиёсатшунослик, социология, этика фанлари  томонидан ўрганилади ва тадқиқ этилади. Ҳар бир аниқ фан эса, ўзининг предметидан, унинг мазмуни ва хусусиятларидан келиб чиққан холда ижтимоий нормаларнинг алоҳида  бир шаклини, унинг баъзи бир жихатларини, жамият ҳаётидаги аҳамиятини ўрганади. Бундай «махсус» тадқиқотларнинг аҳамияти ва жамият  тараққиёти учун муҳим эканлигини инкор этмаган ҳолда таъкидлаш керакки, жамият ижтимоий нормаларнинг умумий

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ
Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, жумладан Яқин Шарқда, Ироқ ва Сурияда бўлаётган қонли тўқнашувлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани ҳаммамизни ташвишга солмай қўймайди. Маълумотларга қараганда, бугунги кунда дунё аҳолисининг 781 миллиони ўқиш-ёзишни билмайди, яъни саводсиз. 805 миллиондан ортиқ аҳоли очлик азобига дучор бўлганлар ҳисобланади. Қирққа яқин мамлакатнинг 46 миллиондан ортиқ фуқароси ўзга юртларда бошпана излаб юрибди. 58 миллион мактаб ёшидаги болалар таълим олиш имкониятига эга эмас. Бугунг кунда дунёда бундай рақамларнинг бўлиши глобал муамммо саналади. Бу рақамлар бугунги кунда дунёда содир бўлаётган терроризм, диний экстремизм, миссионерлик ва прозелетизмни ташкил этаётган кучларга қўл

ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР МАФКУРАСИ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР МАФКУРАСИ
Тарих кишиларнинг маданий ва маънавий савияси ошгани сари теранлашиб боради. Жамиятнинг ибтидоий даврларида ота-боболарига ҳурмат, эҳтиром кўрсатилиши ёки анимизм–аждодлар руҳига сиғиниш ғоясининг пайдо бўлиши тарих ва Ватан шуурининг, инсоний ва миллий туйғуларнинг дастлабки белгилари эди. Қадимий халқ афсоналари, ривоятлари ва ҳикоялари жамиятларнинг тарихга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ва одамлар онгини шакллантирарди. Улар жамиятларнинг кечмишига доир яшаш, фикрлаш ва ишонишнинг  акс-таъсири сифатида ҳам бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Чунки асотирлар халқлар тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Шу билан бирга тарих ва афсоналар кўп ҳолларда бир-бирига қоришиб кетган. 

ЭКОЛОГИК МАЪРИФАТ ВА ТАЪЛИМНИНГ ЎЗАРО УЙҒУНЛИГИ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
 ЭКОЛОГИК МАЪРИФАТ ВА ТАЪЛИМНИНГ ЎЗАРО УЙҒУНЛИГИ
Янгича тафаккур тарзи, табиат ҳодисаларига замонавий қарашларнинг шаклланиши узоқ, айни даврда, мунтазам давом этадиган мураккаб жараёндир. Бунда касб-кори, ижтимоий мавқеидан қатьи назар аҳолининг барча қатламларида экологик маданиятни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Айтиш жоизки, фаолият, мақсад ва манфаатни табиатни муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш билан уйғунлаштириш – экологик маданиятдан нишона. 

«АВЕСТО»ДА ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАДАНИЯТИ

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti
«АВЕСТО»ДА ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАДАНИЯТИ
«Авесто» китоби узоқ аждодлар ижтимоий турмуши, маънавий ҳаёти тўғрисида ноёб маълумотларни ўзида мужассам этган тарихий ёзма манбадир. «Авесто» сўзининг ўзаги «сто» – бўлиб, «ўрнатилган, муқаррар қилинган қонун-қоидалар, ҳаётнинг асосий йўриқномаси» демакдир. Бу китоб милоддан аввалги II минг йиллик ва I минг йиллик биринчи чорагида, бир неча юз йиллар мобайнида шаклланган.