БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Одамнинг маънавиятига таҳдид соладиган хавф-хатарлар ва улардан ўзини онгли равишда ҳимоя қилиш кўникмалари таълим-тарбия, ота-оналар ўгитлари, яхшилик ва ёмонликларни кўриши ва билиши жараёнида шакллана боради. Болага илк ёшидан бошлаб нима яхши, нима ёмон, уларга қандай муносабат билдириш керак, деган саволларга асосланган боғча, мактаб тарбияси, ундан кейин ижтимой тарбия йўлга қўйилсагина ҳар бир миллат соғлом, ишончли, мустаҳкам иммунитетга эга бўлади. Иммунитет эса ўз навбатида одамни тўғри йўлдан “озиш”дан, турли йўлларга адашиб, кейин пушаймон бўлишлардан, бахтсизликдан, миллатни эса – парокандаликдан, парчаланишлардан, синфий, маҳаллий ёки бошқа бўлинишлардан асраб